Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди — видео
Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Фарғона шаҳридаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Махсус ракурс» Telegram каналида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Фарғона шаҳар «Шодиёна» маҳалласи ҳудудида йўллар таъмирталаблиги, кўп қаватли уйларда ичимлик суви ва электр таъминотида узилишлар мавжудлиги сабабли кўздан кечирилган.
«Биз одамларнинг оғирини енгил қилиш бўйича ‘маҳаллабай’ ишлаш тизимига ўтдик. Бугун Шодиёна маҳалласини ҳам ўзим бир кўрай деб, сизларнинг ёнингизга келдим», — деди давлат раҳбари.
Шундан сўнг маҳалла аёллари Президентни 6 февраль куни бўлиб ўтадиган тўйга таклиф қилишди.
Аввалроқ Президент Фарғонадаги 3 та туман ҳокимини ишдан олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқлангани хабар қилинган.