Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга 8 январь, душанба куни Алибек Турсунов янги ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарда айтилишича, Алибек Мамирович Турсунов Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. У 2018 йилдан буён Бағдод тумани ҳокими вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. Ҳозирда туман ҳокими Восилжон Назаров ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев 5 февраль, жума куни Хайрулло Бозоровни Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқлаган. Бундан ташқари, Президент туман миқёсидаги раҳбарлар ўзига масъулият олмаётганини танқид қилган. Шундан сўнг, 6 февраль куни вилоятда бир кунда тўрт туман — Қува, Ёзёвон, Ўзбекистон ва Бағдод туманларига янги ҳокимлар тайинланган.