Фарғонада озиқ-овқат дўкони ёниб кетди — фото

Фарғона шаҳридаги «Гулшан» озиқ-овқат дўкони ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 8 февраль куни соат 3:00 атрофида Фарғона шаҳар Баркамол маҳалласи Янги Аср кўчаси 32-уйда жойлашган озиқ-овқат савдо дўконида ёнғин келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилиб, савдо дўконининг 120 квадрат метр қисми сақлаб қолинган. Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Сирдарёда қассобхона ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Самарқандда пиёз олиб кетаётган «Буханка» ёниб кетган.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди