Ўзбекистонда фоторадар ўрнатган тадбиркорлар жаримадан қанча пул олиши маълум бўлди
Ўзбекистонда фоторадар ўрнатган тадбиркорлар жариманинг қанчасини олиши маълум бўлди. Бу ҳақда ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маълум қилинишича, тадбиркорлар йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқласа, ундирилган жарима суммасининг 25 фоизини олади. Шунинг 25 фоизи ИИВ жамғармасига, 20 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи қаерда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган бўлса, ўша жойнинг маҳаллий бюджетига ўтказилади. Бу пул йўлларни яхшилаш учун ишлатилади. 10 фоизи эса «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказига йўналтирилади.
Аввалроқ тадбиркорларга йўлларга камералар ўрнатиш ҳуқуқининг берилиши 5 та афзалликка эга экани маълум қилинган эди.