Наманганда масжиддан оёқ кийимлар ўғирлаган эркак ушланди

Наманган шаҳридаги масжиддан 600 минг сўмлик оёқ кийим ўғирлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Унда шу куни соат 13:00 да Наманган шаҳар «Чорсу» деҳқон бозорида жойлашган ҳожатхонада номаълум шахс курткасининг чўнтагидан нархи 160 АҚШ доллари бўлган «Iphone 6S» телефонини ўғирлаб кетганини айтган. Шунингдек, аризада ушбу фуқарога чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Суриштирув давомида ушбу шахс Наманган шаҳар Чорсу маҳалласидаги «Хўжа Амин» жоме масжидига намоз ўқиш учун келган фуқаронинг 600 минг сўмлик оёқ кийимини ўғрилаб кетгани ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот учун, ушбу жиноятни содир этган шахс беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғонада йигит ўз уйидан 23 миллион сўм ўғирлагани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Тошкентда 9 яшар қизнинг телефонини ўмарган жуфтлик ушланган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео