«Пахтакор» клуби ўйинчиси фаолиятини Польшада давом эттириши мумкин

«Пахтакор» футбол клуби ўйинчиси Жасур Яхшибоев Польшанинг «Легия» жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги расмий вакили Дилшод Рузметов «Bugun.uz»га маълум қилди.

«Польша клуби вакиллари мендан Жасур бўйича тавсиянома сўрашди. Менинг фикримча, Жасур катта салоҳиятга эга ва иккала оёқ билан тенг ўйнай олади. Бу унга ўйин сифатини йўқотмасдан, шериги билан қанот алмаштиришга имкон беради. Позицияларни алмаштириш кўп ҳолларда рақиб ҳимоячилари учун қийинчилик туғдиради. Жасурнинг ҳужумдаги ҳаракатлари унинг асосий белгисидир. У 2020 йилда жуда яхши статистика қайд этди: 27 ўйинда 16 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди» — дейди ЎФА вакили.

Таъкидланишича, Польша ОАВси ҳам клубнинг ниятлари жиддийлигини қайд этган. Польшалик спорт журналисти Томаш Влоджик ўзининг «Легия» клубидаги манбаларига мурожаат қилиб, мақоласида музокаралар сўнгги босқичда эканлигини ва Жасур Яхшибоев келаси ҳафта Варшавага етиб боришини айтган.

Аввалроқ Жасур Яхшибоев «Энергетик-БГУ»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди