Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки гуруҳи бошқарувчилари кенгаши – Банк олий бошқарув органи раиси этиб бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сайланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Сардор Умурзоқов 2020 йилнинг октябрь ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.

Маълумот учун, Ислом тараққиёт банки ўз ичига Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ва Ислом тадқиқот ва таълим институтини олган. Банк гуруҳи 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга.

Мавзуга доир: Фарғона вилоятида бир кунда тўрт туманда раҳбарлар ўзгарди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ташкил этиладиган «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси»га Сардор Умурзоқов масъул бўлиши маълум қилинган эди.