Тошкентда чорраҳада иккита йўловчи автобуси тўқнашиб кетди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида 8 февраль, якшанба куни 46 ҳамда 134-йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа эрталаб соат 6:50 атрофида Учтепа тумани Кўкча Дарвоза–Тўқимачи кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. «18-Автобус саройи» масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 46-сонли «МАN» автобуси Тўқимачи кўчаси бўйлаб Бешқайрағоч томонга ҳаракатланиши вақтида Кўкча Дарвоза кўчаси бўйлаб Тошкент Ҳалқа автомобиль йўли томон ҳаракатланиб келаётган 134-сонли «Isuzu» русумли автобус билан тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир нафар йўловчи енгил тан жарохати олган ва шифохонага етказилган. Ҳозирда унга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда йўловчи талашган автобус ҳайдовчиларидан транспортни бошқариш ҳуқуқи олиб қўйилгани ҳақида хабар берилган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда