«AstraZeneca» вакцинаси коронавируснинг «Жанубий Африка» штаммига қарши кураш учун мослаштирилади

Британиянинг «AstraZeneca» фармацевтика компанияси янги ишлаб чиқарилган вакцинани Жанубий Африкада аниқланган штаммга қарши курашда самарали бўлиши учун ишлашда давом этади.  Бу ҳақда вакцина устида иш олиб борган Оксфорд университети ходими Сара Гилберт BBC’га берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг янги кўриниши кузга қадар тайёр бўлиши мумкин.

“Технологияни осонгина мослаштириш мумкин. Биз вакцинанинг ушбу кўринишини ўзида янги штаммни аниқлай оладиган антитаначалар ҳосил қилишига умид қиляпмиз, ана ўшанда бу гриппга қарши вакциналар билан ишлашга жуда ўхшаш бўлади», дея изоҳлади Гилберт.

Витватерсренд университети (Жанубий Африка) ва Оксфорд томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британия вакцинаси Жанубий Африкада топилган коронавируснинг янги турига нисбатан самарасиз. Тадқиқотда 2 минг киши иштирок этди ва жараён давомида олимлар Жанубий Африкада кенг тарқалган янги штаммга енгил ва ўрта даражада чалинганда, препаратнинг ҳимоя қила олмаслигини аниқлашди.

Гилбертнинг таъкидлашича, вакцина касалликнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилишда самарали бўлиб қолади. Жанубий Африка штаммини қисқартирмаса-да, ўлим, касалхонага ётқизилиш ва оғир ҳолатларни камайтиради.

«Инфекция енгил ва аломатларсиз бўлса ҳам, одамларнинг коронавирус билан касалхонага тушишининг олдини олиш жиддий таъсирга эга бўлади», — дейди у.

«AstraZeneca» томонидан маълум қилинишича, Жанубий Африкада ўтказилган тадқиқот танловли характерга эга бўлиб, қамрови кичик ва иштирокчиларининг аксарияти ёш, соғлом одамларни ташкил этган. Бу, компания маълумотига кўра, вакцинанинг Жанубий Африка штаммига қарши самарадорлигини керакли тарзда кўрсата олмайди.

Аввалроқ ЖАР самарадорлиги пастлиги сабаб «AstraZeneca» вакцинасидан фойдаланишни тўхтатган, шунингдек, Испанияда «AstraZeneca» вакцинаси билан кексаларни эмлаш тақиқланганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023