Ўзбекистонда «Coca-Cola»даги давлат улуши талабгорлари аниқланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил 16 декабрда агентлик томонидан берилган «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёни бошланиши тўғрисидаги эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланганини маълум қилди.

Хабарга кўра, давлат улушини сотиб олиш учун қизиқиш билдирган талабгорлардан таклифлар 2021 йил 15 январга қадар қабул қилинган. Давлат улушини сотиб олиш бўйича агентликка ва молиявий маслаҳатчига Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъалари мамлакатларидан бир қанча талабгорларнинг таклифлари келиб тушган.

Қайд этилишича, талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасини инобатга олган ҳолда ҳамда компания устави ва унинг фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатлар талабларига мувофиқ, компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда кўриб чиқилгач сотиш учун белгиланган мезонларга мос келган деб эътироф этилган талабгорлар аниқланган ҳамда кейинги босқичга ўтказилган.

«Ушбу талабгорлар билан музокаралар жараёни давлат улушини сотиш бўйича жалб этилган халқаро маслаҳатчилар – ‘Rothschild & Cie’ инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи, Франция) ва ‘Dentons’ юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи, Буюк Британия) иштирокида давом эттирилади.

Мазкур босқичда талабгорлар билан ошкор этмаслик тўғрисидаги тегишли битимлар имзоланади. Компания тўғрисидаги қўшимча маълумотлар, жумладан, Ахборот меморандуми, Компаниянинг молиявий ҳисоботлари, бизнес-режаси, юридик, молиявий ва солиқ жиҳатдан ўрганиш ҳисоботлари уларга тақдим этилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Cоcа-Cоla Ichimligi» корхонасини хусусийлаштириш жараёнлари ва тендерини тўхтатиш юзасидан киритган тақдимномасига муносабат билдирганди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда 500 га яқин давлат активлари сотувга қўйилиши маълум бўлганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023