«Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади» — Энергетика вазири мамлакатдаги газ истеъмоли ҳақида
Вазир Султонов республикадаги ишлаб чиқариш корхонларининг 70 фоизида энергия тежамкорлигига жавоб бермайдиган эски ускуналар ўрнатилганини маълум қилган
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов «Америка овози» нашрининг республикада газ етишмовчилиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
Вазир берган интервьюсида Туркия ва Ўзбекистон мисолида аҳолининг газ истеъмолини таққослаб ўтган:
«95 миллион аҳолиси бор Туркиянинг йиллик газ истеъмол миқдори 45 миллиард куб бўлса, Ўзбекистон 35 миллион аҳоли билан газнинг ички истеъмоли 45 миллиард кубни ташкил этади. Газ етмаяпти деган саволга жавоб – бизнинг газимиз 3 та Ўзбекистонни боқа олади», — дейди Алишер Султонов.
Шунингдек, вазир республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарининг энергия тежамкорлигига тўхталиб ўтган:
«Республикадаги ишлаб чиқариш корхонларининг 70 фоизида энергия тежамкорлигига жавоб бермайдиган эск-эски ускуналар ўрнатилган».
Аввалроқ энергетика вазири истеъмолчиларга мурожаат қилгани ва энергетика вазири электр энергиясини етказиб беришдаги узилишларга изоҳ бергани хабар қилинган эди. Шунингдек, табиий газни юридик шахсларга бозор тамойиллари асосида сотиш йўлга қўйилиши маълум қилинган.