Ҳиндистонда 28 кишининг ўлимига сабаб бўлган муз кўчиши бюджетга қанча зарар етказгани маълум бўлди

Ҳиндистон шимолида содир бўлган муз кўчиши оқибатида етказилган зарар тахминан 200 миллион долларга баҳоланди. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Раж Кумар Сингхга таяниб, маҳаллий «Business Standard» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, улкан муз уюми тоғли Ҳимолайдан Алакнанда дарёсига кўчиб тушган ва сув тошқинини келтириб чиқарган. Натижада ушбу ҳудудда қурилаётган иккита гидроэлектростанциянинг тўғонларидан бири бузилган.

Вазирнинг айтишича, ушбу объект 2023 йилда фойдаланишга топширилиши керак бўлган, аммо ҳозирда бино майдонида тонна ахлатлар мавжудлиги боис уни тозалаш учун кўп вақт талаб этилади. Сўнгги маълумотларга кўра, қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан 28 кишининг жасади олиб чиқилган, тахминан 170 киши бедарак йўқолган.

Аввалроқ Франция ва Италиядаги сув тошқини оқибатлари маълум қилинганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео