Ўзбекистон бўйлаб янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади
Бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида авиа ҳамда темир йўл қатновлари амалга оширилади
Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади. Мазкур янгилик Президентнинг 2021 йил 9 февраль кунидаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилди.
Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:
- Фарғона–Урганч–Фарғона;
- Термиз–Урганч–Термиз;
- Қарши–Урганч–Қарши.
Шунингдек, Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади. Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:
- Термиз–Қарши–Хива;
- Хива–Урганч–Нукус;
- Термиз–Қарши–Самарқанд темир йўл қатнови йўлга қўйилади.
Аввалроқ Урганч–Фарғона–Урганч йўналиши бўйича авиқатновлар бошлангани ҳақида хабар берилганди.