Ўзбекистонда 4 та вилоятдаги ОТМларда тиббиёт йўналишидаги факультетлар очилади

Тиббиёт олийгоҳлари бўлмаган Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти ва Гулистон давлат университетларида 2021–2022 ўқув йилида тиббиёт йўналишидаги факультетлар ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган халқаро форумда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ўктам Исмоилов маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Ўзбекистонда 272 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, 2021 йилда қўшимча равишда 100 та оилавий шифокор пункти ва 24 та оилавий поликлиника, эндокрин касалликларини аниқлаш ва даволаш мақсадида ҳудудий шифохоналарда махсус бўлимлар ташкил этилади. 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантация амалиётини ўтказиш йўлга қўйилади.

Форумда таъкидланишича, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилган бўлиб, улар 85 миллион долларлик 3 та МСКТ, 56 та рентген, 2303 та функционал кровать, 2960 та СИПАП, 5537 та кислород концентратори, 1850 та ИВЛ, 1564 та кардиомонитор, 150 та ПЗР аппарати ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланган.

Пандемияга қарши курашиш учун Республикада фаолият кўрсатаётган 36 280 нафар тиббиёт ходимлари коронавирус касаллигини даволашнинг сўнгги усуллари бўйича ўқитилган. 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилган.

Бундан ташқари, ўтган вақт давомида 10 та ҳудудда рентгеноэндоваскуляр (ангиография) бўлимлари, 8 та вилоятда кардиохирургик «очиқ юрак» операцияларнинг амалга оширилиши йўлга қўйилиб, республикада илк бор 10 килограмм вазндан кам бўлган болаларда юракда очиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт техникумларининг коллежлардан фарқи ҳақида маълумот бергани ва Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун сарфланган маблағлар нимага ишлатилгани хабар қилинган эди.

 

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео