Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» Ўзбекистонга ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтишини маълум қилди.
Хабарга кўра, ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтади ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киради.
12 февраль, жума куни мамлакатнинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати февраль ойига қараганда март ойининг охири ва апрель ойининг бошига кўпроқ хосдир. Кундуз куни ҳаво 17–20 даража илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларида 22 даража илиқгача исийди.