Ўзбекистонда «Имом Бухорий» зиёрат туризми йўлдош телеканали ташкил этилади

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан «Имом Бухорий» зиёрат туризми йўлдош телеканали ташкил этилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, фармонга мувофиқ қўмита Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан биргаликда уч ой муддатда буюк аллома ва уламолар, айниқса, Имом Бухорий меросини кенг кўламда оммалаштириш ва тарғиб қилиш мақсадида индонез, бенгал, малай, турк, араб, ҳинд, урду, пушту ва бошқа хорижий тилларда «Имом Бухорий» зиёрат туризми йўлдош телеканалини ташкил этиши белгиланган.

Шунингдек, қўмита хорижий мамлакатларда телеканалнинг мухбирлари фаолият олиб боришини назарда тутган ҳолда ташкил этиш ва уни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида авиа ҳамда темир йўл қатновлари амалга оширилади.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023