15:56 | 09.02.21 54
Ўзбекистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритилди
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:
- Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
- ҳарбий судлар;
- Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
- Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
- Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
- туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
- туманлараро маъмурий судлари.
▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.