Қатар дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш лойиҳасини эълон қилди
Қатарнинг «Quatar Petrolium» давлат нефть компанияси дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш (СТГ) лойиҳасини ишга туширганлигини эълон қилди.
Компания веб-сайтига жойлаштирилган хабарда маълум қилинишича, бу мамлакатдаги табиий газ ишлаб чиқариш қувватини 43 фоиздан кўпроққа оширади.
«Quatar Petrolium» компанияси Қатарнинг суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш қувватини йилига 77 миллион тоннадан 110 миллион тоннагача оширувчи дунёдаги энг йирик СТГ лойиҳаси бўйича якуний сармоявий қарорни қабул қилди», — дейилади хабарда.
Компания вакилларининг айтишича, лойиҳа доирасида суюлтирилган газдан ташқари газ конденсати, суюлтирилган углерод гази, этан, олтингугурт ва гелий ишлаб чиқарилади. Жараён 2025 йилнинг тўртинчи чорагида бошланади. Лойиҳанинг умумий қиймати деярли 29 миллиард долларни ташкил этади.
Аввалроқ Қатар ОПЕКдан чиқишини маълум қилганди.
