Саида Мирзиёева поезд уриб кетиб, жонлантириш бўлимида ётган 14 ёшли қизни бориб кўрди
Тошкентда 2021 йил 5 февраль, жума куни юк поезди ўн тўрт ёшли қизни уриб юбориши оқибатида шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда «Anhor.uz» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа содир бўлган кунда қиз мактабдан темирйўл кесишмаси орқали уйига қайтаётган бўлган. Ушбу йўл унинг ва бошқа юзлаб мактаб ўқувчиларининг одатий йўли бўлган. 8 февраль, душанба куни «Anhor.uz» нашри жабрланган қиз ота-онасининг Саида Мирзиёевага йўллаган мурожаатини эълон қилди. Мурожаатда ота-она комада бўлган боланинг ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам сўраган.
Шундан сўнг, 8 февраль куни Саида Мирзиёева қизнинг ота-онаси билан учрашиб, жонлантириш бўлимида бола даволанаётган касалхонага ташриф буюрган.
Қайд этилишича, қизни қутқариб қолиш учун барча чоралар кўрилмоқда, аммо у ҳамон ўта оғир аҳволда.
Шунингдек, хабарда айтилишича, «Ҳамза» ва «Тошкент юк» станциялари ўртасида, шаҳар чеккасида жойлашган ушбу темирйўл кесишмасида 57 та вагонли юк поезди одатий ўтиб-қайтиши айтилган. Ушбу ўтиш жойида ҳеч қандай тўсиқлар ёки светофорлар ўрнатилмаган, у оддий тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи каби бўлган.
Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари мактаб ўқувчилари билан профилактик тушунтириш суҳбатлари ўтказмоқда. Сўнгги суҳбат 25 январь куни бўлиб ўтган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида 478 нафар боланинг кўзи операция қилиниши маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошлангани хабар қилинган.