Самарқандда икки йигит обуначи йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлади
Самарқанд вилоятида икки нафар ўсмир йигит TikТok ижтимоий тармоғидаги профили учун «подписчик» йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлади. Бу ҳақда «Zo’r TV» телеканалининг «Bu kun» ахборот дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, йигитлар TikТok ижтимоий тармоғига қизиқиб, профиль очган. Шундан сўнг профилга кузатувчилар йиғиш мақсадида ўзларини томдан ташлаган видеосини суратга олдирган.
«Мен дўстим билан TikТok ижтимоий тармоғига қизиқиб, профиль очдик. Ундан кейин ‘подписчик’ йиғиш мақсадида дўстим билан томга чиқдик ва у ердан ўзимизни ташладик. Ҳозир дўстим касалхонада ётибди. Шифокорлар унинг умр бўйи ногирон бўлиб қолиши мумкинлигини айтишяпти. Шунинг учун мен бундан хулоса чиқардим ва энди Tiktok’га кирмасликка ҳаракат қиламан», — дейди йигитлардан бири.
Мавзуга доир: ХТВ дарс пайтида партага оёғини қўйиб ўтирган ўқувчилар видеосига муносабат билдирди
Аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида севган қизининг расмларини TikTok ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, акасидан 800 АҚШ доллари талаб қилган йигит қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
