17:43 | 09.02.21 326

Тошкентда танишидан 100 минг сўм талаб қилиб, тан жароҳати етказган 3 нафар қиз қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши очилган

Тошкент вилояти Зангиота туманида 31 январь куни фуқародан 100 минг сўм пулни босқинчилик йўли билан олмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош  бошқармаси ахборот хизмати ҳабар берди.

Таъкидланишичa, 31 январь куни соат 17:00 да Фарғона вилоятида яшовчи 19 ёшли Г.И. танишлари 25 ёшли Ш.М. ҳамда Тошкент вилоятида яшовчи 23 ёшли З.О. ва Д.Т.лар билан бирга Зангиота тумани Тарнов маҳалласи ҳудудига келган.

Улар ушбу манзилга ўзларига таниш бўлган Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи 21 ёшли М.ни (исми ўзгартирилган) олиб келиб, ундан 100 минг сўм миқдоридаги пулни талаб қилган ва унга тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари давомида шахсларнинг кимлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан  ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2 қисми «а», «б» бандлари билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 883
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 425
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163