Бўкада «Spark» уриб юборган 8 яшар қизнинг аҳволи бўйича маълумот берилди — видео
Тошкент вилояти Бўка туманида 5 февраль куни «Spark» ҳайдовчиси 8 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, воқеа 5 февраль куни соат 18:00 атрофида Бўка тумани Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи — 1984 йилда туғилган Ғ.Э. «Spark» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чапдан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда — 2012 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда 8 ёшли Д.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. ЙТҲ юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Маълумот ўрнида, 8 ёшли қизнинг онаси ижтимоий тармоққа ёрдам сўраб, видео жойлаган. Унда қизини уриб кетган машина ҳайдовчиси уларга ҳеч қандай ёрдам бермаётгани айтилган. Аёлнинг таъкидлашича, ҳайдовчи орган ҳодими.
Мавзуга доир: Саида Мирзиёева поезд уриб кетиб, жонлантириш бўлимида ётган 14 ёшли қизни бориб кўрди
Аввалроқ Тошкентда чорраҳада иккита йўловчи автобуси тўқнашиб кетгани ҳамда Фарғонада юк машинаси билан тўқнашган «Spark» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.