Болалар миллий тиббиёт марказига янги раҳбар тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Шарипов Алишер Мирхамидович Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Алишер Шарипов тиббиёт институтини мамлакатда тамомлаб, аспирантурани И.М.Сеченов номли 1-Москва тиббиёт институтида ўқиган. Бир неча йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигида Фанлар бошқармаси бош мутахассиси, сўнг вазирликнинг бош педиатри бўлиб ишлаган. Кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг мурувват ёрдами бўйича комиссиясининг мувофиқлаштирувчи гуруҳи раҳбари бўлган.
Қайд этилишича, у ўз иш фаолияти билан параллель равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги билан алоқалар бўйича гуруҳ координатори сифатида ҳам ишлаган. Тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов тайинловдан аввал кўп йиллар давомида Тошкент педиатрия тиббиёт институти шошилинч педиатрия кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келган.
Мавзуга доир: Фарғонада Президент ташрифидан сўнг ишдан олинган «тўртлик» ўрнига янги раҳбарлар тайинланди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раматов учун «ижобий имиж яратишга» қўшилмаган Экология қўмитаси матбуот котиби ишдан кетгани ҳақда хабар берилган.