Халқ таълими вазири АҚШдан келган ўқитувчилар олиб борадиган ишлар ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳридаги 295-мактабда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистондаги таълим муассасаларида дарс бериш учун АҚШдан келган 26 нафар инглиз тили ўқитувчи ва олимлардан иборат гуруҳни кутиб олгани маълум қилинганди. Шерзод Шерматов ана шу ўқитувчилар олиб борадиган ишлар ҳақида маълумот берди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Қайд этилишича, ўтган асрнинг 90 йилларида ҳам Америкадан Ўзбекистонга ўқитувчилар келган ва ўрта таълимга дарс беришга жалб қилинган. Бироқ вазир у пайтлар умуман таълим тизимида ишламаганини ва бундан хабари йўқлигини билдирган.

«Президент мурожаатномада бу йилги устувор йўналишлардан бири сифатида хорижий тилларини ўрганиш эканини айтди. Хорижий тиллардан дунёда энг кўп ишлатиладигани инглиз тили ҳисобланади. Дунёда ‘American English’, яъни Американинг инглиз тили кенгроқ тарқалгани ва соддароқ бўлгани сабабли ҳамкорлик доирасида Америкадан 27 нафар ўқитувчи келди.

Бу ўқитувчиларнинг вазифалари 14 та ҳудудий малака ошириш марказига бориб, у ерлардаги маҳаллий инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳамда маълум бир мактабларда инглиз тилидан дарс беришдан иборат. Шу билан биргаликда, онлайн мактабларимизда 1–11-синфларга фақат ‘native speaker’ дарс беради. Чунки инглиз тилида бизнинг энг катта муаммомиз болалардаги акцентда. Агар дарсни америкалик ўқитувчилар ўтадиган бўлса, бизнинг болаларнинг ҳам талаффузи ҳақиқий америкаликники каби бўлади», — дейди Шерзод Шерматов.

Унинг сўзларига кўра, бу борада иккита катта лойиҳа қилинган. Биринчиси «English Speaking Nation», яъни ҳар бир болани кўпроқ инглиз тилига ўргатиш, иккинчиси эса «IT nation», яъни мактабларда кўпроқ ахборот технологияларини ўргатиш.

«Мана шу лойиҳаларимиз бўйича болаларимиз кўпроқ инглиз тили ва IT соҳасини билиб чиқадиган бўлишса, уларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиш имконияти кўпроқ бўлади. Бизнинг мақсадимиз ҳам болаларимиз келажакда рақобатбардош бўлиб, яхши даромад келтирадиган ишларда ишлашига имконият ва шароит яратиш.

Биз Америкадан инглиз тили ўқитувчиларини олиб келишга ҳаракат қилмоқдамиз ёки Россия томони билан гаплашиб, рус тили ўқитувчиларини олиб келдик. Яъни ҳар бир давлатнинг ўзидан эксперт олиб келмоқдамиз. Чунки улардан яхшироқ биладигани йўқ. Уларда ўзининг тилини ўргатиш бўйича кўп йиллик тажриба ва кучли экспертлари мавжуд. Шу экспертларни жалб қилиб, ҳам ўрганмоқдамиз, ҳам дарсликларни қайтадан ишлаб чиқариш устида ишламоқдамиз, ҳам методологияни яхшилаб, уни кўпроқ тарғиб қилиш устида ишламоқдамиз», — деди вазир.

Аввалроқ Шерзод Шерматов январь ойида Ўзбекистонга АҚШдан қатор ўқитувчилар етиб келиши ва 1–11-синфларнинг барчасига инглиз тили телевизион дарслари «native speaker» томонидан олиб борилиши ҳақида айтган эди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023