«Билдирсой», «Чорвоқ» дам олиш масканлари ҳамда «Малика», «Пойтахт» бизнес мажмуалари инвесторларга сотилади
Ўзбекистонда 2021 йилда давлат улуши мавжуд корхоналар 3 бараварга қисқартирилади. Бу ҳақда Президент ўтказаётган селекторда маълум қилинган.
Хабар қилинишича, давлат улуши сотиладиган объектлар сони 12 та бўлиши айтилмоқда. «Пойтахт» бизнес мажмуаси, 4 гектарли йирик савдо комплекси – «Малика», ҳамда 46 гектар ҳудудга эга «Белдирсой» ва 76 гектар майдонли «Чорвоқ» дам олиш маскани 2021 йил март ойи охирига қадар инвесторларга сотилиши режалаштирилган.
Шунингдек, апрел ойида «Кварц», «Жиззах пластмасса» ва «Кафолат суғурта» каби 18 та корхоналардаги давлат улуши сотилади. 2021 йилнинг биринчи ярмига қадар бюджетга 1 триллион сўм тушум бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: «Давлат иштирокидаги корхоналар давлатнинг ўзига оғир юк бўляпти»
Аввалроқ Самарқандда 800 миллион долларлик гольф комплекси қурилиши хабар қилинган.