Президент аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади. У соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ва унинг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантиришни топширди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Шунингдек, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари шайлигини таъминлашдан ташқари, яна қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этишга буйруқ берилди.
«2021 йилда Тўйчиев, Хаджибаев ва унинг ўринбосарлари фаолиятига Сирдарё вилоятининг 26 та туман (шаҳар)ларида оилавий шифокорлик, ‘электрон поликлиника’ тизимларини жорий этиш натижасига қараб баҳо берилади», — деди президент.
Аввалроқ Президент ўтказаётган йиғилишда маҳалла раиси ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланиши ҳақида гапирилганди. Шунингдек, мажлисда Туризм қўмитаси Спорт вазирлиги билан бирлаштирилиб, унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлиши маълум бўлганди.