Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг фаол банклари рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан республикадаги 31 тижорат банклари учун 2020 йилдаги «Банклар фаоллик индекси» ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Review.uz» нашри маълум қилди.

Хабар қилинишича, банк активларида хусусий банклар улуши ўзгаришини, банк секторида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини доимий равишда баҳолаб бориш мақсадида Марказ ҳар чоракда банклар рейтингини эълон қилиб бормоқда.

Рейтинг тузишда банкларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, банклар икки гуруҳга ажратилган:

  • йирик банклар
  • кичик банклар

Ҳар бир гуруҳ бўйича алоҳида рейтинг тақдим этилган:

Йирик банклар учун фаоллик рейтинги

Фаоллик индекси бўйича 17 йирик банкларнинг умумий рейтингида Капитал банк молиявий воситачилик, активлар сифати ҳамда ликвидлилик кўрсаткичлари бўйича 1-ўринни эгаллаган. Шунингдек, мазкур банк муддатли депозитларининг жами кредитларига нисбати 85 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, банкнинг мажбуриятлари таркибида бошқа банклар ва молия институтларидан олинган маблағлар улуши (3 фоиз) ва ҳукуматдан олинган маблағлар улуши (0,5 фоиз) энг паст кўрсаткичлардан ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, Капитал банкнинг капитал етарлилиги бўйича рейтинги банкнинг бу борадаги кўрсаткичлари Базель қўмитаси томонидан белгиланган минимал талабларга яқинлашиб қолганидан далолат бермоқда.

Йирик банкларнинг 2020 йил 4-чорак учун фаоллик индекси:

Фото: «Review.uz»

Умумий рейтингнинг 2-поғонасини Ҳамкор банк эгаллаган. Таъкидланишича, Ҳамкор банк молиявий оммабоплик бўйича 1-рақамли банк сифатида эътироф этилган. Чунки, ушбу банкнинг ҳар бир филиалига тўғри келувчи кредит олган юридик ва жисмоний шахслар сони нисбатан кўпроқни ташкил этган.

Маълумот ўрнида, ушбу банк даромад олиш ва ликвидлилик кўрсаткичлари бўйича ҳам ТOP-5 йирик банклардан бири ҳисобланади.

Рейтингнинг 3-ўринин давлат улуши мавжуд йирик банклардан Алоқа банк эгаллаган. Ушбу банк молиявий воситачиликда 3-ўрин, капитал етарлилигида 2-ўрин ва активлар сифати 4-ўринда.

Кичик банкларнинг 2020 йил 4-чорак учун фаоллик индекси:

Фото: «Review.uz»

Эслатиб ўтамиз, тадқиқот методологияси ва батафсил маълумотларни ўз ичига олган тўлиқ ҳисоботни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказидан сўров бўйича олиш мумкин.

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади