Абдуқодир Тошқулов 3 ой ичида ректорларни қоғозбозликдан қутқаришга ваъда берди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув кадрлар учун 8 феврал куни видеоконференцалоқа тарзида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, йиғилишда вазир Абдуқодир Тошқулов ректорлар мавқейи, тизимдаги қоғозбозлик ва вазирликнинг янги тузилмаси борасида ҳам фикрларини билдирган. Унга кўра, вазирлик тизимида тезкорлик билан ҳал қилиниши керак бўлган биринчи масала – ректорларнинг ўз мавқейини қайта кўриб чиқиши ҳисобланади.

Шунингдек, Абдуқодир Тошқулов вазирликка келиб, тўртта вилоятга борганини, уларнинг бирортасида маҳаллий ҳокимликлар ва ректорлар ўртасидаги муносабат мақтагулик эмаслигини таъкидлаган.

«Мен бунгача оғир вилоятлардан бирида ишлаб келдим. Ана шу жойда 3 йил ректор бўлган бўлсам, 3 нафар вилоят ҳокими билан ишлашимга тўғри келди. Бунинг азобини бошидан ўтказган одам ҳозир тасаввур қиляпти. Қанчалик қийин. Шунинг учун биринчи масала – ҳурматли ректорлар, мавқейингизни қайта кўриб чиқинг.

Ректорлар ва директорлар қайси йиғилишларга бориши керак? Қайси йиғилишларга бормаслиги керак? Вазирлик бугундан бошлаб буни мувофиқлаштиради. Ҳукуматга хат киритамиз. Муносабатимизни билдирамиз», – деган вазир.

У йиғилиш давомида тизимдаги ижро интизомидан умуман кўнгли тўлмаётганини ҳам таъкидлаган.

«Мен қисқа даврда вазирликда кўрган ҳолатларим ҳақида фикримни билдирмоқчиман. Қоғоз, қоғоз, қоғоз. Бугун биз келишиб олдик ва керак бўлса, Адлия вазирлигига бориб иш ўрганамиз, ўзим бошчилигимда.

Биз IT’дан фойдаланиш, вазирликнинг иш юритишини экспорт қилишимиз керак эди. Минг афсуски, ҳозирга келиб биз бориб ўрганишга мажбурмиз. Вазирликлар тизимида бир-икки олим бўлишини орзу қиладики, ‘олимлар бор жойда файзу барака бўлади’, дейишади. ‘Донишмандларча фикрлар, таклифлар бўлади, ишимиз яхши бўлади’, дейишади. Биз ҳаммамиз олиммиз, лекин вазиятни айтгулиги йўқ», – дейди Абдуқодир Тошқулов.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг айтишича, ҳозирда вазирликнинг биноси, бу ерда ходимлар учун яратилган шароитлар оғир аҳволга келиб қолган. У ишларни ўзининг вазирлигидан бошлашини таъкидлаган.

«Ўтирган биномиз 1979 йилда қурилган. Собиқ кинотехника техникумининг биноси. Бинонинг ертўласи йўқ. Биринчи қавати тўлиқ зах босиб кетган. Ходимлар ‘Pentium 4’ компютерларини ишлатяпти. Қисқаси, ўзига яраша моддий-техник база. Биз ходимлар билан вазирлик биносини тўлиқ капитал таъмирлаш, ишлаш учун шароит яратиш, бунинг учун вазирликнинг ҳозирги биноси ёнидан 5 қаватли янги бино қуриш бўйича келишиб олдик.

Чунки биз ҳисоб-китоб қилдик: ҳозир вазирлик ходимлари нормага мос бўлмаган жуда қисқа ва тор жойда ишлаяпти. Тасаввур қилинг, битта кичик хонада 3–4 нафар одам ишлаяпти. Улар шунчалик қисилиб ишлашяпти. Масалан, вазирликнинг ҳисоб-китоби бўйича бошқарма бошлиғи бир ярим метрли жойда ишлайди; қимирласа, бошида девор. Шунча пули ва имконияти бўлган тизим. У ўзига шароит, имконият қилмаса, қандай ишлайди?» – дейди вазир.

Бундан ташқари, Абдуқодир Тошқулов йиғилиш давомида ректорларни қоғозбозликдан қутқариш кераклигини тушунтирган.

«Худо хоҳласа, ректор 3 ойдан кейин иложи борича қўлига қоғоз ушламайди. Ҳамма нарса электрон бўлади. Улар QR-код, электрон имзо билан ишлайди. Уларга юқоридан вазифалар юборишда такрорланишлар жуда кўп. Ректорларга ҳозир вилоят ҳокимлигидан ҳам, вазирликдан ҳам бир хил хат боради. Ким уни мувофиқлаштиради? Умуман, олий таълим муассасасида ишлаб, уларга нима ёқмаган бўлса, нимадан қийналган, нима эриш туюлган бўлса, ҳаммаси ислоҳ бўлади. Булар учун бизга атиги 3 ой вақт керак бўлади», — деган вазир.

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири вазифасига совуққонлик билан ёндашган ректорларни танқид қилган эди. Бундан ташқари. хорижликларни кутиб олиш учун қизлар чақирилишига муносабат билдирган. Шунингдек, Ўзбекистонда 30 та ОТМ 2022 йилдан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида