Бош прокуратура қамоққа олинган сурхондарёлик блогер иши бўйича баёнот берди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Ички ишлар бошқармаси ходимлари блогер Отабек Сатторийни 29 январь куни ҳибсга олгани ҳақида хабар берилган. Бош прокуратура 11 февраль, пайшанба куни ушбу блогер иши бўйича баёнот берди.

Хабарга кўра, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида суднинг ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бугунги кунда тергов органига 7 та ҳолат бўйича унинг хатти-ҳаракатлари устидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга тергов йўли билан ойдинлик киритилмоқда.

Жиноят ишининг қўзғатилиши қонунийлиги ўрганилганда, вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланмади. Қайд этилишича, тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Мавзуга доир: ИИВ қамоққа олинган сурхондарёлик блогер иши бўйича ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилди

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз ИИБ ходимлари блогер Отабек Сатторийни ҳибсга олган. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир кишини мажбуран машинага ўтирғизиб, олиб кетгани акс этган видеоёзув тарқалган.

Тергов департаментининг 1 февралдаги маълумотларига кўра, 29 январь куни Шеробод тумани Қўрғон МФЙда яшовчи фуқаро, Шеробод туманида жойлашган «Чинора Гул барака» деҳқон бозори раҳбари Лочин Т. ариза билан мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг декабрь ойида Шеробод туман ҳокимлиги у раҳбарлик қиладиган бозорда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этиш топшириғини берган, блогер Отабек Сатторий эса бозордаги камчиликларни телефонида тасвирга олган. 28 январь куни блогер Отабек унга қўнғироқ қилиб, бозорни видеотасвирга олиш жараёнида синган «RedMI-5» ўрнига янги «Vivo-Х50» телефонини олиб беришни талаб қилган, акс ҳолда видеони ижтимоий тармоқларда тарқатишини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев блогернинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятга муносабат билдириб, Отабек Сатторий олдин шахсий учрашув пайтида Сурхондарё расмийларининг танқидий чиқишлари учун босим ўтказгани ҳақида хабар берганини айтган.

Аввалроқ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш раҳбари Комил Алламжонов ҳам сурхондарёлик блогер иши бўйича муносабат билдирган эди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023