Фуқаролик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 10 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан тузилган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодексини тасдиқлаш ҳақида» қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур лойиҳа 2020 йилнинг октябрь ойида биринчи марта жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, давлат идоралари ва бошқа ташкилотларга юборилган бўлиб, келиб тушган таклифлар асосида янада такомиллаштирилган. Кодекс лойиҳаси 2 қисм, 71 та боб ва 1188 та моддадан иборат бўлиб, қуйидаги мазмундаги ўзгаришларни назарда тутади:

  • алоҳида қонунлар билан батафсил тартибга солинган муносабатлар (интеллектуал мулкка оид махсус қоидалар, юридик шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва бошқа) ва бир-бирини такрорловчи нормаларни чиқариб ташлаш, янги тушунчаларни киритиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш, ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш;
  • шахсий ҳуқуқларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида фуқаронинг тасвирини ошкор қилиш ва ундан фойдаланиш (фотосурат, видеоёзув ва бошқалар) фақат фуқаронинг розилиги билан амалга ошириш мумкинлиги, фуқаронинг шахсий ҳаёти, шу жумладан, унинг келиб чиқиши, яшаш жойи, шахсий ва оилавий ҳаёти тўғрисидаги ҳар қандай ахборотни йиғиш, сақлаш, тарқатиш ва фойдаланишга унинг розилигисиз йўл қўйилмаслигини белгилаш;
  • мулк ҳуқуқининг тенг ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида мулкни хусусий ва давлат мулкига ажратувчи нормаларни (оммавий мулк, республика мулки, муниципал мулк) бекор қилиш, кўчмас мулк давлат реестрига ишониб битим тузган инсофли эгалловчидан мулкнинг қайтариб олинмаслигини назарда тутиш, янги турдаги ашёвий ҳуқуқ турлари, яъни қурилиш қилиш ҳуқуқи (суперфиций), узуфрукт (шахсий фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи) кабиларни киритиш.

Шунингдек, лойиҳа тадбиркорлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар фаолияти учун қулайликлар яратиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришларни назарда тутади:

  • тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳам амалга ошириш қонун ҳужжатлари билан назарда тутилиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани киритиш;
  • чет эл юридик шахсларига Ўзбекистонда ўз филиалини рўйхатдан ўтказиб, филиал орқали қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай тадбиркорлик (хўжалик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш;
  • тижорат ташкилоти бўлган юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг аниқ рўйхатини белгилаб қўйиш, хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона, оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси каби бозор иқтисодиёти қоидаларига мос бўлмаган ташкилий-ҳуқуқий шакллардан воз кечиш;
  • юридик шахсларни оммавий ҳуқуқ ва хусусий ҳуқуқ юридик шахсларига ажратиш, хусусий ҳуқуқ юридик шахслари барча турдаги фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкинлиги, уларнинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати фақат суднинг қарори билан чекланиши, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар эса фақат қонун билан белгиланишини мустаҳкамлаб қўйиш;
  • фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш учун имконият яратиш мақсадида фуқаролик қонун ҳужжатларининг виртуал макон (интернет)да вужудга келадиган муносабатларга ҳам татбиқ этиш, электрон ёки бошқа техник воситалар ёрдамида тузилган битимларни ёзма шаклга тенглаштириш, электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотишнинг, рақамли пул (криптовалюта) муомаласининг асосий қоидаларини белгилаш;
  • шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш, жумладан, шартнома тузиш эркинлигини кенгайтириш, уларнинг барқарорлигини кучайтириш, шартнома тузишга мажбурлаш тартибини тугатиш, янги шартнома турларини (опцион, қайтиб сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди шартномаси, туристик хизматлар кўрсатиш, дистрибюторлик шартномаси, агентлаш, эскроу) муомалага киритиш.

Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг янги таҳрирда қабул қилиниши қуйидаги натижаларга олиб келиши кутилмоқда:

  • иқтисодиётни янада либераллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
  • иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш;
  • мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясининг кучайтирилиши ва иқтисодиётда хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш;
  • ишбилармонлик муҳитини ва инвестицион иқлимни яхшилаш;
  • мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш;
  • 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бошқа вазифаларни бажариш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинган эди.

Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди