17:54 | 11.02.21 100

Ўзбекистон Германия билан авиақатновларни тиклади

Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича чеклов бекор қилинди

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Германия билан авиақатновларни тиклади. Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ, Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинган.

Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республикада Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши «ZN2001» вакцинасининг  7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаган.

Коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилган:

  • 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
  • сурункали касалликлари бор шахслар;
  • тиббиёт ходимлари;
  • мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
  • аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилгани ва Урганч–Фарғона–Урганч йўналиши бўйича авиқатновлар бошлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентга қўниши керак бўлган самолёт қуюқ туман сабабли йўналишини ўзгартиргани маълум қилинган.