Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта телевизор ва мобиль телефон тўғри келиши маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов ўзининг расмий Telegram каналида хабар қилди.

Қўмитанинг уй хўжаликлари танланма кузатувларига асосланиб, 2020 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кўра, 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 162 тани, айнан шу миқдордаги оилалаларга тўғри келадиган телефонлар сони эса 287 тани ташкил этгани маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2010 йилда 132 тани, 2015 йилда эса 152 тани ташкил этган. Шунингдек, телефон фойдаланувчилари сони  ҳам шу йилларда 145 ва 234 тага етган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда давлат ва хорижий телеканаллар ишида вақтинчалик тўхталишлар юзага келиши мумкинлиги ва «LG» компанияси 2021 йилда мобиль бўлинмасини ёпиш ҳақида қарор қабул қилаётганлиги айтилган эди.