Ўзбекистоннинг тез-тез зилзила содир бўладиган ҳудудларида биноларнинг электрон техник паспорти шакллантирилади

Ўзбекистоннинг тез-тез зилзила содир бўладиган ҳудудларида жойлашган биноларнинг электрон техник паспорти шакллантирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасида эълон қилинди.

Қайд этилишича, республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган барча бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлигини баҳолаш ва уларнинг техник паспортлаштириш тизимини жорий этиш мақсадида «Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланади.

Фанлар академияси томонидан:

  • сейсмик хавфни баҳолаш учун 2021 йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистон ҳудудининг амалдаги сейсмик риск харитаси ҳамда ишлаб чиқилаётган ҳудудларнинг майда масштабли сейсмик риск хариталари барча фойдаланиши мумкин бўлган ахборот воситалари орқали етказилади;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ёрдамида дастур ишлаб чиққан ҳолда кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва улар оқибатларини бартараф этиш ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини доимий хабардор қилиш чоралари ишлаб чиқилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасини ишлаб чиқади.

Шунингдек:

  • Фанлар академияси ва Қурилиш вазирлиги платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлик бўйича турларга ажратилиши ҳамда техник ҳолатни баҳолаш ишларига;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бино ва иншоотларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини олиб бориш ҳамда платформани юритишга масъул этиб белгиланади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.

Шу билан бирга, 2021 йил 1 майдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Аввалроқ Жаҳон банки табиий офатлардан Ўзбекистонда ўртача 1,4 миллион киши азият чекишини маълум қилган эди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео