Қашқадарё ҳокими вилоятдаги 15 нафар раҳбар ва ўринбосарларига хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлади
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 10 февралдан янги хизмат машинаси сотиб олишга мораторий эълон қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.
Қайд этилишича, Зойир Мирзаев вилоятда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлаган.
Вилоят раҳбари бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган қисқа муҳокама йиғилишида маълум қилган.
«Косон тумани ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Баҳром Юсуповгага рухсат берганмиз. — Унинг ўрнига аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш қилайлик. Фақат, зарурат туғиладиган бўлса, вилоят сессиясида тасдиқлансагина, рухсат берамиз» — дейди Зойир Мирзаев.
Аввалроқ Президент ўтказган йиғилишда маҳалла раиси ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланиши ҳақида гапирилганди. Шунингдек, мажлисда Туризм қўмитаси Спорт вазирлиги билан бирлаштирилиб, унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлиши маълум бўлганди.
