Самарқандда гольф комплекси қуриш режасини вилоят ҳокимлиги мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблади

Корея компаниясининг Самарқандда гольф майдони қуриш режасини вилоят ҳокимлиги мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблади. Бу ҳақда  «Kun.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Кореянинг «Hanshin Engineering & Construction Co. Ltd.» компанияси Самарқанд вилоятида умумий қиймати 800 миллион долларга тенг халқаро стандартларга мос келадиган гольф майдони қуришни режалаштирган. Вилоят ҳокимлиги Корея компаниясининг мазкур лойиҳасини ташаббускор томон суғориладиган майдондан ер сўрагани учун мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаганини маълум қилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг таъкидлашича, ҳокимлик мазкур лойиҳа бўйича Корея компанияси билан 2019 йилда музокаралар олиб борган.

«Самарқанд вилоят ҳокимлиги 2019 йилда ташаббускор томон суғориладиган майдондан ер сўрагани учун мазкур лойиҳани мақсадга мувофиқ эмас, деб маълум қилган. Ушбу лойиҳа доирасида вилоят ҳокимлиги ҳеч қандай ҳужжатни тасдиқламаган. Суғориладиган майдонларни қурилиш ёки бошқа мақсадлар учун ажратиш вилоят ҳокимлиги ваколатига кирмайди», – дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотида.

Таъкидланишича, Корея компанияси мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Самарқанд вилояти ҳисобидан 270 гектар майдон ажратишни сўраган. Лойиҳада 194 гектарга гольф майдони ва унга ташриф буюрувчилар учун тураржой, 6 гектарга халқаро мактаб, 7 гектарга савдо-кўнгилочар марказ, шунингдек, 55 гектарга кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

«Дунё» ААнинг хабарига кўра, компания раҳбари Чои Мун Гью бошчилигидаги делегация 12—19 февраль кунлари Ўзбекистонга келиб, лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттириши кутилмоқда. Бундан ташқари, Корея компанияси томонидан Қўқондаги 34 гектар майдонда «Qo‘qon-city» тураржой мажмуаси қурилиши таклифи ҳам билдирилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида иссиқлик электр станцияси қурилиши ва Nukus City қурилишида қарийб 250 миллион сўм буджет маблағлари талон-торож қилингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Фарғонада 2021 йилда 105 та кўп қаватли уй қурилиши маълум қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023