18:35 | 11.02.21 61

Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилади

Авиақатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилиши режалаштирилган

Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг келишувига асосан давлатлар ўртасида авиарейслар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг  Telegram’даги расмий канали маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайиши мумкин.

Маълумот учун, «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистон ичида янги авиарейслар ва поезд қатновлари йўлга қўйилиши ва «Jazeera Airways» авиакомпанияси Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиарейсларни амалга ошириши мумкинлиги хабар қилинганди.