Тошкентда кўп қаватли уйнинг лифтида қизларга тегажоғлик қилган эркак салкам 2 йилга қамалди

Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги кўп қаватли уйларнинг лифтида вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилган эркак 1 йил 6 ойга қамалди. Бу ҳақда «UzNews» хабар берди.

Хабарга кўра, 36 ёшли эркак вояга етмаган қизларни таъқиб қилиб, жинсий яқинлик қилмоқчи бўлган. Судланувчи 28 ноябрь куни маст ҳолда бўлиб, Бектемир туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида лифтга вояга етмаган икки қизнинг кириб кетаётганини кўрган ва 16 ёшга тўлмаган қизларнинг ортидан лифтга кирган. Лифт 1-қаватдан 6-қаватга кўтарилгунга қадар беҳаё ҳаракатлар қилган. Қизлардан бирининг қўлларидан ушлаб, ўзига тортиб, қўли билан зўрлик ишлатган. Лифт эшиги очилиши билан воқеа жойидан яширинган.

Таъкидланишича, орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач, лифтга бошқа вояга етмаган қизнинг кириб кетаётганини кўрган ва унинг ортидан лифтга кирган. Лифт 6-қаватга кўтарилгунга қадар эркак ахлоқсиз ҳаракатларини такрорлаган. Қиз унга қаршилик қилган ва эшик очилганида эркак чиқиб кетган. Судланувчи судда айбига тўлиқ иқрор бўлган. У бунга спиртли ичимлик таъсири остида қўл ургани, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман судининг 2015 йил 6 майдаги ҳукмига кўра тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 1 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Мавзуга доир: Тошкентда маст ҳолда ЙПХ ходимини калтаклаган қизга суд ҳукми ўқилди — видео

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган 22 ёшли аёл қўлга олингани ҳамда Бухорода 2 нафар аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023