Президент фармони билан «Эл-юрт умиди» жамғармаси хорижда ўқийдиганлар учун ўринлар сонини 5 бараварга оширади
Президентнинг «Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан «Эл-юрт умиди» жамғармаси хорижда ўқийдиганлар учун ўринлар сонини 5 бараварга оширади.
Мазкур фармонга мувофиқ, мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича қуйидагилар Жамғарманинг қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
- иқтидорли ва истиқболли, айниқса, республика ҳудудларидан давлат хизматчиларини тизимли равишда излаб топиш, танлаш ва рағбатлантириш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш;
- профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш;
- ривожланган мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда хорижий экспертлар билан ҳамкорликда давлат хизмати ва таълим соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш;
- хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн платформаларга асосланган масофавий таълим дастурлари, ўқув курслари ва бошқа таълим, илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек, фармон билан жамғарма 2021 йилда очиқ стипендия танловлари асосида ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиш учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода психология ва хорижий тиллар университети очилиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири вазифасига совуққонлик билан ёндашган ректорларни танқид қилгани ҳақида хабар берилган.