Янгиликлар - 12:59 · 12.02.2021

Тошкент вилоятида 55 млн сўм қалбаки пул чиқарган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида 10 февраль, чоршанба куни 55 миллион сўм қалбаки пул чиқарган бир гуруҳ фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича,  55 миллионга яқин 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни муомалага киргизмоқчи бўлган 30 ёшли Ф.Р. танишлари бўлган 24 ёшли Ж.Т. ва А.А.лар билан биргаликда қалбаки пулларни ясаган. Купюраларни муомалага киритиш мақсадида тайёрлаган вақти тезкор ходимлар томонидан жиноят устида ушланган.

Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган шахслардан 58 дона кесилган ҳамда 490 дона қоғозда тайёрланиб, кесилмаган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, рангли принтер, 2 қути махсус қоғозлар, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашёлар сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноятни содир этган шахс икки йилдан беш йилгача озодликдан чекланиши ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Мавзуга доир: Чилонзорда қарийб 57 млн сўмлик қадимий тангаларни сотаётган эркак ушланди

Аввалроқ Навоийда никоҳсиз туғилган чақалоғини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушлангани ва Зангиотада салкам 28 минг долларга яширинча ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушгани хабар қилинганди. Шунингдек, Сирдарёда тадбиркорлардан зўравонлик билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушлангани маълум қилинган.