Янгиликлар - 15:32 · 12.02.2021

ЖССТ жамоат жойларида қўлқоп тақиб юриш аҳамияти ҳақида маълумот берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жамоат жойларида қўлқоп тақиб юришнинг қанчалик зарурлигини баҳолади. Бу ҳақда ташкилотнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович «РБК»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар мунтазам равишда қўлларни 20-40 сония давомида ювиш ёки антисептик билан тозалашни маслаҳат беришади.

«Қўлқоплар хасталикни юқтириб олиш ёки бошқа бировга юқтириш эҳтимоли юқори бўлган тиббиёт муассасаларида ва одамлар билан яқин алоқа қилинадиган ҳудуд, шунингдек, баъзи хизматлар кўрсатиладиган жойларда тавсия этилади»,— дея аниқлик киритди агентлик суҳбатдоши.

Аввалроқ, Рамзан Қодировнинг Чеченистонда жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилганлиги хабар берилганди.