Тошкент–Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича доимий авиақатновлар тикланди
Қатновлар 4 ва 18-март кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширилади
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент–Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар тикланганлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, қатновлар 4 ва 18 март кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Aвиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, «Uzbekistan Airways Sales» филиали ёки агентларнинг офисларида сотиб олиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Германия билан авиақатновларни тиклагани маълум қилинганди.
Аввалроқ Наврўз байрами арафасида Эрондан чартер рейслар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилиши маълум қилинган.