20:07 | 17.02.21 334

Қашқадарёда ИИБ ходими 6 ёшли ўқувчини машинасида уриб юборгани айтилган хабарга изоҳ берилди

Вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 16 февраль, сешанба куни «Nexia» ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб юборгани, ушбу автоҳалокатни Ички ишлар бошқармаси ходими ўзининг шахсий автомобилида содир этгани ва болага ёрдам беришни истамагани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2021 йил 16 февраль куни соат 15:00 атрофида Чироқчи туман марказининг Янгиобод кўчасида жойлашган 1-сонли ўрта таълим мактаби рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган вояга етмаган пиёда Ф.Қ.ни «Nexia» ҳайдовчиси Ж.Х. (ҳайдовчиси Чироқчи туман ИИО ходими) олд қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда вояга етмаган пиёда оғир қўшма шикастланиш билан Чироқчи туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Суриштирув давомида ҳайдовчи Ж.Х. вилоят Наркология диспансеридан тиббий кўрикдан ўтказилганда «ҳушёр» ҳолда эканлиги аниқланган. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ масъул раҳбарлари шифохонада даволанаётган вояга етмаган Ф.Қ.нинг ҳолидан хабар олиш ва вазиятга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Чироқчи туман марказий шифохонасида бўлган.

Хабарга кўра, у ерда боланинг бобоси, яқин қариндошлари ва шифокорлар билан учрашиб, вазиятни тўлиқ ўрганган. Боланинг яқинларига бу ҳолатда биринчи навбатда бола саломатлиги муҳимлиги, бунинг учун барча зарурий чоралар кўрилиши, шунингдек, ЙТҲ иштирокчисига ҳам қонуний чора кўриш таъминланишини тушунтирган.

Ҳозирда раҳбарият назоратида ҳодиса иштирокчилари томонидан ҳар қандай моддий ва маънавий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда. Таъкидланишича, содир бўлган ҳодиса тўғрисида Чироқчи туман прокуратурасига хабар берилиб, ҳодиса содир бўлган жой прокуратура органлари ходимлари томонидан кўздан кечирилган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 956
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 443
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1837
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 801
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1192