Самарқанддаги «Жартепа» чегара-божхона пости талабалар учун очилди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Жартепа» чегара-божхона пости Тожикистонда ўқийдиган талабалар учун очилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизматига таяниб, «Zarnews» хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, пандемия сабабли шу кунга қадар талабалар Тожикистонга фақатгина «Сариосиё», «Ойбек» ва «Плотина» чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши мумкин бўлган. Масофанинг узоқлиги самарқандлик талабаларга қийинчилик туғдираётган эди. 2021 йил 17 февраль кунидан талабаларга Ургут туманида Тожикистон билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости орқали ҳаракатланишларига рухсат берилган.

Хабарда айтилишича, пост орқали ҳозирча фақат Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишлари учун халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳамда талабалар ҳаракатланиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, «Жартепа» чегара божхона пости коронавирус пандемияси тарқалиши ортидан республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрель куни қабул қилган 20-сонли йиғилиш баённомасига кўра ёпилган эди.

Аввалроқ Россияда ўқийдиган ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатга киритилиши бўйича баёнот берилганди. Кейинчалик чет эллик талабаларга маълум бир шартлар асосида Россияга киришга рухсат берилгани хабар қилинган.

Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Янгиликлар18:14 | 1.2.23
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

Муҳим хабарлар

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023