12:11 | 17.02.21 279

Тошкентда ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида тортишув содир бўлгани айтилган хабарга муносабат билдирилди

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда

Тошкент шаҳри Бектемир туманида 16 февраль, сешанба куни йўл-патруль хизмати ходими ва фуқаро ўртасида тортишув содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур хабарга муносабат билдирди.

Кадр: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Хабарга кўра, видеолавҳа ўрганилганда 14 февраль куни ЙҲХБ ЙПХ ходими У.С. тақсимот асосида тунги хизматга Бектемир тумани ҳудудига жалб этилган ва хизмати давомида Х.Бойқаро кўчасида соат 03:00 ларда «Captiva» русумли автомобилни тўхтатган. Текширув давомида, ҳайдовчи ва ходим ўртасидаги ўзаро мулоқотга автомобилда бўлган йўловчи аралашган. ЙПХ ходимидан тўхтатиш асосини сўраб, эътироз билдирган.

ЙПХ ходими эса ҳайдовчига тушунтириш беришини, йўловчига тушунтириш беришга мажбур эмаслигини айтган. Ушбу вақтда ходим ҳамда йўловчи ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Мавзуга доир: 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ЙПХ ходими маст ҳайдовчига нисбатан чора кўрмагани айтилган хабарга муносабат билдирилгани ҳақида хабар берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 873
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 425
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1778
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163