«Иш беришига ишончим ўлган, унинг борлиги бугун эсимга тушди» — Расул Кушербаев жамоавий мурожаатлар портали ҳақида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев жамоавий мурожаатлар портали ҳақида муносабат билдириб, унинг иш беришига ишончи ўлганини ва борлиги бугун эсга тушганини билдирди. У бу ҳақда ўзининг Telegram каналида пост қолдирди.

Фото: «uzlidepuz»

Депутат пост аввалида «Mening fikrim» портали бўйича кўп фикрлар айтилаётганини ёзиб, бўлаётган танқидларни инкор этиш қийинлигини таъкидлаган.

«Хатто мен ҳам бошида Президент томонидан ушбу портални ташкил этиш ҳақида ташаббус кўрсатилганида кўп нарсаларни умид қилганман.

Лекин бизда Президентнинг таклиф ва ташаббусини ‘қалпоқ’ қилиб амалга ошириш амалиёти зўр ишламайдими: бузма, деса бузишади, текширма деса, текширишади, тадбиркорни бошингда кўтар деса, уни бошига чиқишади. Шунданми,бу портал ҳам кўзга чиройли кўринадиган, қулоққа ҳуш эшитиладиган бўлди, лекин одамларга фойдаси…», — деб ёзади Расул Кушербаев.

Шунингдек, у депутат сифатида портални танқид қила олмаслигини, бунга ҳаққи йўқлигини ёзган. Бироқ оддий фуқаро сифатида бу портални иш беришига ишончи ўлганини, унинг борлиги бугун эсига тушганини қайд этган.

Бундан ташқари, журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ҳам мазкур портал юзасидан фикр билдириб, унинг эгаси йўқлигини қайд этган.

«Шунинг учун ҳам Қонунчилик палатаси 2020 йил 3 июнь куни ўз қарорини чиқариб бўлган IMEI бўйича петиция порталда ҳали ҳам ‘кўриб чиқиш жараёнида’.

Порталнинг эгаси бўлганида эди, ўтган йилнинг ёзида петициянинг статуси ‘кўриб чиқилган’га ўзгартирилган бўларди. Аҳвол шу даражадики, у ёки бу петиция бўйича парламент томонидан аллақачон қарор қабул қилиб бўлинганини ҳатто депутатлар ҳам билмайди.

‘Мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўлади’, дейишади — парламентга яраша портал. Дарвоқе, парламентнинг IMEI бўйича қарорида ҳукуматнинг шу вақтгача IMEI бўйича чиқарган қарорлари ‘мақсадга мувофиқ ва асосли’ экани қайд этилган. Яъни, пул олиш — норм»,  — деб ёзади журналист Telegram каналида.

Мавзуга доир: «Тиббиёт ходими ўз-ўзидан ИИВ тизимига бўйсунади». Расул Кушербаев қамоқхоналарда қийноқлар нега аниқланмаётганига изоҳ берди

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди