Навоий вилояти Кармана туманида 17 февраль, чоршанба куни йўл-патруль хизмати постидаги тўсиққа урилган «Lacetti» ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 17 февраль, чоршанба куни соат 21:30 ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 147-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи 1969 йилда туғилган Э.Х. маст ҳолда «Lacetti» русумли автомобилни бошқараётиб, «Самарқанд» ЙПХ масканига яқинлашган вақтида бошқарувни йўқотган ва масканга кириш жойида ўрнатилган бўлакларни ажратувчи тўсиққа урилган. Зарб оқибатида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан Кармана тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Мавзуга доир: Навоийда юк машинасига катта тезлик билан урилган «Cobalt» ёниб кетди — фото

Аввалроқ Зарафшонда «Газ» ва «Matiz» иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этгани, Наманганда «Nexia-3» реклама тахтасига урилиши оқибатида 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани ва Бектемирда «Lacetti»га урилган «Prado» ағдарилиб, ЙПХ ходимларини босиб кетишига оз қолгани ҳақида хабар берилган эди.