Қуддусда олти йил ичида биринчи марта қор ёғди – фоторепортаж
Қуддус олти йил ичида биринчи марта қор билан қопланди. Маълум қилинишича, қор тун бўйи ёққан.
Фото: «Times of Israel»
Маҳаллий ҳокимият табиатнинг кутилмаган «совғаси»га тезда муносабат билдирган ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш учун жамоат транспорти ҳаракатланишини тақиқлаган.
Фото: «EPA»
Ноқулай об-ҳаво туфайли аҳолини эмлаш тўхтатилган, мактабларда дарслар бекор қилинмаган бўлса-да, одатдагидан кечроқ бошланмоқда, болалар боғчалари ҳам ўз фаолиятини давом этттирмоқда. Шунингдек, ҳафта охиригача қалинлиги қарийб 10 сантиметр бўлиши кутилаётган қор ёғишига тайёргарлик кўрилмоқда.
Фото: «EPA»Фото: «EPA»Фото: «EPA»Фото: «EPA»
Агар керак бўлса, касалхоналар, тест синовлари ва коронавирусга қарши эмлаш марказлари каби асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятини бериш учун режа тайёрланган.
Фото: «Times of Israel»Фото: «Times of Israel»Фото: «Times of Israel»
Аҳоли табиат ҳодисасидан завқланишдан тўхтагани йўқ. Қор ёғаётганидан хурсанд бўлган одамлар кўчаларда қорбўрон ўйнаб, қорбоболар ясашган.
Фото: «EPA»Фото: «EPA»Фото: «EPA»Фото: «EPA»
Иқлимшунослар об-ҳавонинг янада ёмонлашиши ва совуқ тушишини таъкидлашган.
Фото: «Times of Israel»
Аввалроқ Грецияда кучли ёққан қор жамоат транспорти ҳаракатини бутунлай тўхтатгани хабар берилган, шунингдек, Москвада кучли қор бўрони сабаб 10 балли тирбандлик юзага келгани маълум қилинганди.