Жиззахда маст эркак жанжаллашиб, танишини ўлдириб қўйди
Эркак синглиси ва қизини ҳақорат қилгани учун танишининг бошига шиша билан урган
Жиззах вилояти Фориш туманида маст эркак жанжаллашиб, танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фориш тумани Мустақиллик маҳалласида 15 февраль куни соат 09:40 атрофида Каттасой қишлоғида жойлашган 74 мактабнинг ёнидан жасад топилган. Tезкор тадбирлар давомида аниқланишича, марҳум 14 февраль куни кечки вақтда ҳамқишлоғининг уйига меҳмон бўлиб боради. Меҳмондорчиликда бўлган 3 киши ўртасида ичкилик авж олиб, жанжал келиб чиққан. Меҳмонлардан бири бошқа бирисига нега синглим ва қизимни хақорат қиласан, дея бошига ароқ шишаси билан жароҳат етказган. Шундан сўнг икки меҳмон уйига кетаётиб йўлда яна жанжаллашади. Эркаклардан бири бош қисми ва тананинг бошқа соҳаларига етказилган жароҳат сабаб ерга йиқилади. Танишини уйига олиб боришга кучи етмай, жойида қолдириб кетади.
Тергов ҳаракатлари давомида марҳум 38 ёшли вақтинча ишсиз эркак эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир: Тошкентда маст ҳолда ЙПХ ходимини калтаклаган қизга суд ҳукми ўқилди — видео
Аввалроқ Самарқандда қилич кўтариб юрган маст эркак қўлга олингани ва Хоразмда «ГАИ» ходими маст ҳайдовчига нисбатан чора кўрмагани айтилган хабарга муносабат билдирилгани хабар қилинган эди.