АҚШ жанубида об-ҳавонинг оғир шароитидан миллионлаб одамлар азият чекмоқда — фоторепортаж
Ҳафта бошидан бери АҚШ жанубида яшовчилар ушбу минтақада кузатилаётган ноқулай об-ҳавонинг оғир шароитларидан азият чекмоқда. Ҳарорат минус 18 даражагача пасайган. Камида 47 киши вафот этган. 4 миллиондан ортиқ хонадон иссиқлик ва электр таъминотидан узилиб қолган.

Фото: Getty Images
Техасда 30 йил ичидаги энг паст ҳарорат туфайли (минимал кўрсаткич минус 18 даражага етган) фавқулодда ҳолат жорий этилди. Электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши натижасида тизимлар ишламай қолди.

Фото: Getty Images
Ҳарорат Техасдаги камида 4,3 миллионта хонадонга таъсир кўрсатди. Жума кунигача штатдаги 200 мингга яқин уй электрсиз қолган. 13 миллиондан ортиқ техасликларнинг уйида эса иссиқ сув йўқ.

Фото: Getty Images
Электр энергиясидан ташқари, штатда озиқ-овқат маҳсулотларининг узилиши кузатилмоқда.

Фото: Getty Images
Камида 47 киши бундай об-ҳаво сабаб ҳалок бўлди, улардан 30 нафари Техасда яшаган. Ушбу рақамлар «Washington Post» томонидан келтириб ўтилган.

Фото: «Reuters»
Таъминотдаги узилишлар ва электрдаги муаммолар туфайли ҳукумат 19 февраль куни Галвестон (Мексика кўрфази соҳиллари яқинида жойлашган шу номдаги оролда жойлашган шаҳар) ва Корпус шаҳрига иккита ҳарбий самолётни юборишга мажбур бўлди.

18 февраль куни 35-автомагистралда жанубга томон чўзилган катта тирбандлик юзага келган.

Фото: «Accosited Press»
Техас расмийлари бунинг оқибатлари бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда, аммо улар аномал совуқ ва қорга тайёр эмасликларини тан олган.

Техас штати Юлесс шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида 18 февраль куни бензин тугаган.

Фермер ҳайвонларини суғориш учун музни ёрмоқда.

Фото: «Reuters»
Оклахомада узоқ давом этган кучли совуқ, қор ва музли ёмғир одамларни сўнг федерал ёрдам сўрашга мажбур қилди.

Одамлар нафақат ўтин ишлатмоқда, балки керосин иситгичларни ҳам сотиб олган.

Фото: «Accosited Press»
19 февралга келиб мамлакат жанубида ҳаво бир оз исий бошлаган. Тахмин қилинишича, совуқ тез орада тугайди ва ҳафта охирида ҳаво ҳарорати плюс 10 даражага етади.
Мавзуга доир: Техасда совуқ об-ҳаво кузатилиб, қувурлар ёрилиши оқибатида 13 миллион аҳоли ичимлик сувисиз қолди — фоторепортаж