Ўзбекистонда 2030 йилгача аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилиши мумкин
Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармонга кўра, ижтимоий ривожланишнинг мақсадлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- аҳолининг, шу жумладан унинг заиф қатламларининг сифатли таълим, соғлиқни сақлаш хизматларидан, қулай яшаш шароитларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, шунингдек ёш аҳолининг 50 фоизини олий таълим билан қамраб олиш;
- ўртача умр кўриш давомийлигини 74,6 ёшдан (2018 йил) 78 ёшгача ошириш, оналар ўлими коэффициентини учдан бирга, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини икки баробарга камайтириш;
- жон бошига ўртача уй-жой билан қамраб олинишини 15,5 квадрат метрдан (2019 йил) 20 квадрат метргача етказиш (ёки ўртача 5 кишилик оилага 100 квадрат метр) ва мамлакатни урбанизациялаш даражасини 60 фоизгача ошириш;
- аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини йирик шаҳарларда 98 фоизгача, туманларда эса 95 фоизгача ошириш;
- республиканинг йирик шаҳарларида 87 фоиздан ортиқ ва вилоятлар марказларида аҳолининг 54 фоизидан кўпроғини канализация тизимига улашни таъминлаш, шунингдек аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш.
Шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ миқдорини 2025 йилда 2500 АҚШ доллар ҳамда 2030 йилда 4 минг АҚШ доллардан юқори бўлишини таъминлаган ҳолда республиканинг Жаҳон банки таснифи бўйича «юқори ўрта даромадли» мамлакатлар гуруҳига кириши учун замин яратилади.
Мавзуга доир: «Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади» — Энергетика вазири мамлакатдаги газ истеъмоли ҳақида
Аввалроқ Ўзбекистонда Ғузор–Регар электр узатиш тармоғини тиклаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табрикладиТаҳлил

Қайта сайлангач машҳурлиги сўнган, ўзига берилган «Нобель»ни ноҳақ инъом деб атаган АҚШ тарихидаги биринчи қора танли президент — Барак Обаманинг ҳаёти ва иқтибослариИроқда сиёсий инқироз: Ким кимга қарши курашяпти?Пелосининг самолёти Тайванга қўнса, уруш бўладими? АҚШ Тайванни деб Хитой билан урушадими?«Энди блокировкалар ечилса керак». Алламжоновнинг ПАга қайтиши қизғин муҳокама қилинди«Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади». Мактабидаги тизим сабаб таълимдан безиган, Нобелнинг мукофот пулидан воз кечган ирландиялик драматург — Бернард Шоунинг ҳаёти ва иқтибослари
Колумнистлар

Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланмаРейтинг. Европадан келган «келгинди» вирус, ёнғин сабаб камайган вабо ва Фижидаги қизамиқТурон йўлбарси — Ўзбекистон йўқотган бебаҳо бойлик. Уни қайтариш мумкинми?«Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади». Мактабидаги тизим сабаб таълимдан безиган, Нобелнинг мукофот пулидан воз кечган ирландиялик драматург — Бернард Шоунинг ҳаёти ва иқтибослариCNN’га интервью берган Каримов, ўзбек халқига хиёнатда айбланган Нишонов, порнофильмларга қарши кураш бўлими. Ўзбек матбуоти 22 июлда нималар ҳақида ёзган?
Рейтинглар

Бухоро етакчи, Андижон эса рўйхат сўнгида. Ўзбекистонда энг юқори ҳаво ҳарорати қачон ва қайси ҳудудда кузатилган?Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рўйхати эълон қилиндиРейтинг. 2005 йил яққол пешқадам: ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетган йилларРейтинг. Туман ҳокимларидан вазир ўринбосарларигача — энг ёш амалдорларРейтинг. Акфадан «Amity»гача: Ўзбекистондаги контракт тўлови энг қиммат университетларРейтинг. Энг паст фоизли кредитлар ўнталигиРейтинг. «Бирлик»дан «Бутун Осиё онаси»гача: дунёдаги энг баланд ҳайкаллар (+фото)